Ўзбекистон ва Россия икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 ноябрь куни ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин билан учрашув ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.
Россиялик дипломат ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилишини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда бундай нуфузли халқаро форумнинг ўтказилиши мамлакатнинг жаҳон майдонидаги ортиб бораётган нуфузининг яққол ифодаси бўлганини таъкидлади.
Учрашувда халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.