Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи сиёсат кун тартибини яқиндан мувофиқлаштиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг Республикадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва умумий манфаатлар тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашув якунида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари икки томонлама ва кўп томонлама масалалар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттириш, шерикликнинг изчил ривожланишини таъминлаш таъкидланди.