Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги космик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги космик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбеккосмос» агентлиги вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳамда космик соҳадаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув давомида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Аэрокосмик қўмита ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, 7-9 сентябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказиладиган “Space Days Kazakhstan” тадбирида иштирок этиш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги делегацияси расман таклиф этилди.
Учрашув давомида «Бойқўнғир» космодроми мажмуасида туризм йўналишини ривожлантириш, космик таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.