Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Афғон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Б. Атамкулов Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позицияни шакллантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Шунингдек, Афғонистонни минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан, хусусан, Трансафғон темир йўл лойиҳасини амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув конструктив руҳда бўлиб ўтди ҳамда томонлар Тошкент ва Остона ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини қайд этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг