Валюта курслари 10/11/2025
$1 – 12060.27
UZS – 0.31%
€1 – 13916.35
UZS – 0.53%
₽1 – 148.87
UZS – 0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг Тошкент шаҳрида ўтаётган йиғилиши доирасида Қирғиз Республикасининг сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Асел Кенембаева билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, мавжуд қўшма лойиҳаларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, уларни кенгайтириш ва янги йўналишларда амалий ишларни бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, картошкачиликда илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш, уруғ етиштириш ва сақлаш тизимини модернизация қилиш, шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш ва қўшма дастурларни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этдилар.

Учрашувда шунингдек, рақамли технологияларни қишлоқ хўжалигига жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда аграр соҳада рақамлаштириш борасидаги тажрибаси, хусусан, «Agroplatforma» ва «Agrosug‘urta» каби тизимлар орқали эришилган натижалар юқори баҳоланди. Қирғиз томони ушбу тажрибаларни ўз мамлакатида жорий этишдан манфаатдор эканини билдирди.

Томонлар илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёш мутахассислар алмашинуви, аграр таълим тизимини модернизация қилиш, шунингдек, мавжуд қўшма лойиҳаларда юзага келаётган айрим муаммоларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Иброҳим Абдураҳмонов ва Асел Кенембаева минтақавий барқарор ривожланишни таъминлашда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, қўшма ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг