Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон 08/07/2025 Ўзбекистон ва Қатар етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Қатар стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қатар Амирининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Кейинги пайтларда жадал тус олган икки томонлама мулоқот ва алмашинувлар самарали бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари фаол ўсмоқда, саноат кооперация ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар техник жиҳатдан тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.

Шу маънода, бўлажак юқори даражадаги тадбирлар, шу жумладан ташқи ишлар вазирлари раислигидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи учрашуви, Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ва бизнес форуми натижадор бўлишига муҳим эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР