Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Польша фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 4 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Польша делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркибига Польша фармацевтика саноатининг етакчи компаниялари "Polpharma", "Adamed Pharma" ва "Biofarm" вакиллари кирди.

Учрашувда фармацевтика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бозордаги нарх сиёсатига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Польша томони Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун муҳим бўлган халқаро стандартлар жорий этилаётганини алоҳида таъкидлади. Улар, хусусан, WLA (World Listed Authority) recognition тизимининг жорий этилишини катта қадам сифатида баҳоладилар ва бу янгилик Польша компанияларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича қизиқишини янада оширганини билдирди.

Ушбу тизимнинг амалиётга киритилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириши ва экспорт салоҳиятини кучайтириши қайд этилди.

Шунингдек, учрашувда референт нархлар сиёсати, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда фармацевтика соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди.

Польша компаниялари Ўзбекистон фармацевтика бозорида ўз фаолиятини кенгайтириш, илмий тадқиқотлар, инновацион технологиялар ва таълим соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйиш ниятида эканликларини билдирдилар.

Учрашув очиқ ва самарали муҳитда ўтди. Томонлар фармацевтика соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, янги инвестиция йўналишларини очиш ҳамда икки мамлакат фармацевтика саноатлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг