Ўзбекистон ва Покистон халқаро платформаларда фармацевтика ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш ва маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Покистон халқаро платформаларда фармацевтика ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш ва маҳаллийлаштиришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Покистондаги халқаро тадбирларда фаол иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида агентлик мутахассислари Novamed Pharmaceuticals (Покистан) ва Omur Pharm (Ўзбекистон) компаниялари билан инвестиция, экспорт, локализация ва кадрларни жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, агентлик директори Абдулла Азизов Покистоннинг Zenith Pharmaceutical корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда API (фаол фармацевтик модда), биологик фаол қўшимчалар, нутраситиклар ва косметик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ҳудудида, жумладан "Tаshkent Pharma Park" фармацевтика кластерида API маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Кўргазма ва учрашувлар натижасида икки мамлакат фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, маҳсулотлар экспортини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича муҳим фикрлар билдирилди.