Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда барқарор ривожланмоқда. Мулоқотга хос бўлган ўзаро ишонч ва англашув муҳитини юқори баҳолашди.
Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва амалий алоқаларни кенгайтириш бўйича интилишлар қатъий эканлиги тасдиқланди.