Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 декабрь куни Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов ҳамда Покистон Бош вазирининг савдо ва саноат масалалари бўйича координатори Рана Ихсон Афзал Хон ўртасида самарали учрашув бўлиб ўтди.

Унда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро инвестицияларни ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар қуёш энергетикаси, ахборот технологиялари, фармацевтика каби стратегик соҳаларда ҳамкорлик салоҳияти юқори эканини таъкидлаб, мазкур йўналишларда қўшма тренинглар ва тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш таклифларини илгари сурдилар.

Шунингдек, мутахассислар тайёрлаш бўйича профессионал таълим тизимини ривожлантириш, халқаро стандартларга асосланган ўқув дастурлари ва малака ошириш марказларини йўлга қўйиш борасида ҳам қўшма ташаббуслар муҳокама этилди.

Томонлар давлат идоралари ва хусусий сектор ўртасида доимий мулоқот платформасини яратиш, бизнес интеграциясини кучайтириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг