Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган CAREC'нинг 24-Вазирлар конференцияси доирасида ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Покистоннинг Федерал алоқа вазири Абдул Олим Хон ҳамда ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар вазири Шаза Фатима Хавожжа билан учрашди.

Музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро савдо ҳажми ўн ойда қарийб $450 млн ташкил этгани, экспорт эса $320 млн етганини қайд этдилар.

Инвестицион ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди: тўқимачилик, фармацевтика, атир-упа, кимё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Покистонда маиший техника ва тракторлар ишлаб чиқаришдан тортиб, «ақлли» ҳисоблагичлар ва газоблокларни жорий этишгача бўлган лойиҳаларни илгари сурмоқда.

Рақамлаштиришда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. IТ-секторда ишлаш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Икки мамлакат технологик компаниялари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, янги маҳсулотлар яратиш ва қўшма лойиҳаларни ишга туширишга тайёрлик билдирилди.

Томонлар амалий ҳамкорликни фаоллаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасидаги технологик шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама АКТ ташаббуслари бўйича комплекс режани тайёрлашга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг