Валюта курслари 13/02/2026
$1 – 12275.58
UZS – -0.1%
€1 – 14591.98
UZS – -0.36%
₽1 – 159.09
UZS – 0.16%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон гўшт савдосини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон гўшт савдосини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон гўшт савдосини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшиджон Абдузухуров Покистон Савдо вазирлиги котиби Жавад Пол билан видео-конференц-алоқа шаклида музокара ўтказди. Унда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 326,9 миллион долларни ташкил этгани эътироф этилди. Томонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали савдо ҳажмини янада ошириш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда гўшт маҳсулотлари савдосини кенгайтириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, Покистоннинг Ўзбекистон гўшт бозоридаги улушини ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда логистика йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Музокаралар чоғида Покистондан гўшт экспорти учун қулай қуруқлик транспорт йўлакларидан фойдаланиш, шунингдек совитилган гўшт маҳсулотларини ҳаво транспорти орқали етказиб бериш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар аграр савдо соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида алоқаларни янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг