Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон чарм саноати бўйича алоқаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон чарм саноати бўйича алоқаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон чарм саноати бўйича алоқаларни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А. Султанов Покистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида «Hawk Fire Industries» корхонаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Учрашув чарм хомашёсини қайта ишлаш ва экспорт йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон чарм хомашёсини Покистон бозорига етказиб бериш, шунингдек, тайёр чарм маҳсулотлари бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар маҳсулот сифати, етказиб бериш ҳажмлари ва логистика масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш, тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда экспорт шартномаларини тайёрлаш бўйича келишувга эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг