Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳасида амалий ҳамкорликни бошлашга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 25 февраль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги делегацияси вакиллари Ассунцион шаҳрида Парагвай Республикаси Жамоат ишлари ва коммуникациялар вазирлигининг минерал ресурслар ва энергетика бўйича вице-вазири Маурисио Бежарано билан учрашув ўтказдилар.
Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари томонидан келишилган кон-геология соҳасидаги истиқболли йўналишларда амалий ишларни бошлаш, соҳада илмий-техник ҳамкорликни йўлга қўйишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар қатор ҳужжатларни қисқа муддатларда белгиланган тартибда имзолашга келишиб олди.