Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня билан Асунсён шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси делегацияси учрашувида иштирок этди.

Учрашув давомида тоғ-кон ва геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш истиқболлари, шунингдек, критик минералларни ўрганиш ва ўзлаштириш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар геология ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ҳамда икки мамлакатнинг тегишли идоралари ва ихтисослашган компаниялари ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР