Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ўмон ишбилармон аёллари ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Ўмон ишбилармон аёллари ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Ўмон ишбилармон аёллари ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўмон Султонлигининг таклифига биноан жорий йил 25–28 февраль кунлари Масқат шаҳрида бўлиб ўтган Ўмон–Ўзбекистон ишбилармон аёллари бизнес-форуми икки мамлакат тадбиркор аёллари учун ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди. Форум якунларига кўра, тадбиркор аёллар ўртасида 9 та ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Ушбу самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Ўмон тадбиркор аёллар бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова, Ўмон делегацияси раҳбари Funun Hospitality and Project Management LLC компанияси бошқарув кенгаши раиси Сиҳам бинт Аҳмад ал-Ҳарсия, Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий, шунингдек икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ фаол тадбиркор аёллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон ва Ўмоннинг инвестициявий ва экспорт салоҳияти, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, форум давомида B2B ва G2B форматларида учрашувлар ташкил этилди, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузишнинг амалий жиҳатларини батафсил муҳокама қилишга муваффақ бўлди.

Ташриф доирасида иқтисодий алоқаларининг мустаҳкамланишида фаол иштирок этган  “Miss Lighting” МЧЖ корхонаси ҳамда “Nova School” хусусий мактаби фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда ўрнатилган келишувларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бизнес саёҳат ташкил этилади. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг