Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбатда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар. Унинг янада кескинлашиши кенг минтақа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга, жаҳон иқтисодиёти рецессиясига олиб келиши мумкинлиги, вазиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар билангина тез фурсатда юмшатиш зарурлиги қайд этилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг