Ўзбекистон ва Корея ўртасида 17-маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Корея ўртасида 17-маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Корея ўртасида 17-маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 9 апрель куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида  сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги 17-давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Жунг Ки-хонг раҳбарлик қилди.

Тадбирда Ўзбекистон–Корея муносабатларига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди ҳамда яқин истиқбол учун ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Яқин вақтда турли даража ва форматларда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кун тартибига киритилди.

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида кенг кўламли икки томонлама кун тартиби бўйича амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида яқин мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг