Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Кипр ўртасида савдо, сармоя ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашди.

Томонлар икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш юзасидан конструктив фикр алмашдилар, сиёсий мулоқот, савдо ва сармоя, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар Ўзбекистон ва Кипр халқлари манфаатларига хизмат қилувчи алоқаларни ривожлантириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР