Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва JICA соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва олий таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва JICA соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва олий таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва JICA соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва олий таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 февраль куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги — JICA вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва олий таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида тизимни модернизация қилиш, давлат тиббий суғуртасини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудларни давлат тиббий суғуртаси механизми билан тўлиқ қамраб олиш, соҳани рақамлаштириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини тиббий суғурта моделига тайёрлаш, мазкур жараёнга хусусий секторни жалб этишнинг аҳамияти ҳамда хорижий, хусусан, Япония тажрибасидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. JICA томони техник ҳамкорлик, мутахассислар тайёрлаш ва салоҳиятни ошириш йўналишларида Ўзбекистон билан биргаликда ишлашга тайёр эканини билдирди.

Соҳани янада такомиллаштириш мақсадида япониялик экспертларни билим ва тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга жалб этиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида Япония мутахассислари иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар, хусусан, саноатни диверсификация ва модернизация қилиш учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Япония техника университетлари профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма таълим дастурларини жорий этиш, техника йўналишида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда томонлар соғлиқни сақлаш ва олий таълим соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма лойиҳаларни изчил амалга ошириш ва амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг