Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея стартап экотизимини ривожлантириш бўйича грант лойиҳасини ишга туширдилар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея стартап экотизимини ривожлантириш бўйича грант лойиҳасини ишга туширдилар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея стартап экотизимини ривожлантириш бўйича грант лойиҳасини ишга туширдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Корея Республикаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори в.в.б. Асрор Норов, Сунчеон Миллий университети фахрий профессори Сеунгжу Баэк, шунингдек, “Korea Development Institute” (KDI) вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда KDI билан ҳамкорликда “Knowledge Sharing Program” (KSP) дастури доирасида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш ва венчур молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги грант лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда стартап муҳитини янада ривожлантириш, инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, венчур молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда Кореянинг илғор тажрибасини мамлакат шароитида жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган таҳлилий тадқиқотлар, норматив-ҳуқуқий таклифлар ва институционал ривожланиш йўналишлари муҳокама этилди. 

Учрашув якунида томонлар мазкур грант лойиҳаси Ўзбекистонда инновацион экотизимни ривожлантириш ва халқаро тажрибани жорий этишда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирдилар. Шундан сўнг лойиҳа бўйича истиқболдаги режалар юзасидан битим имзоланди. 

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари учун кореялик экспертлар томонидан ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, корея тажрибаси асосида инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва венчур молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг