Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма рақамли савдо платформаси лойиҳасини ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма рақамли савдо платформаси лойиҳасини ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма рақамли савдо платформаси лойиҳасини ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 4 февраль куни Савдо-саноат палатасида Корея Республикасининг MEDIWIX компанияси директори Чангхён Ли иштирокида қўшма рақамли савдо платформаси лойиҳасини амалга оширишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва MEDIWIX ўртасида онлайн савдо платформаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Музокаралар давомида лойиҳани ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ташкилий ҳамда техник масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда MES (ишлаб чиқариш жараёнларини рақамли бошқариш тизими) тизими жорий этилган корхоналар учун SAP (корхонанинг молия, омбор, логистика ва ҳисоб-китобларини ягона тизимда бошқарувчи корпоратив дастур) тизимини интеграция қилиш ва мослаштириш ишлари грант асосида амалга оширилиши маълум қилинди.

Лойиҳа доирасидаги барча харажатлар Корея томони томонидан қопланиши қайд этилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни амалий босқичга ўтказиш мақсадида Ўзбекистоннинг “Texno Сabel” ҳамда “Krember” ширинлик ишлаб чиқарувчи корхоналари лойиҳада иштирок этишга таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг