Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар

Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар

Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 3 февраль куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ҳамда Испания ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазирининг ташқи ва глобал масалалар бўйича давлат котиби Диего Мартинес Белио раҳбарлик қилди.

Сиёсий-дипломатик ва парламентлараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар турли даражалардаги фаол алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатлари ҳамда саноатнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳаларида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маслаҳатлашувлар давомида жорий йилда режалаштирилган турли даражадаги ташрифлар, қўшма тадбирлар, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес-форум ҳамда қатор маданий тадбирларни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар бўйича амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида яқин мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР