Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Испания бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Испания бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Испания бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 3 февраль куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Испания Қироллиги савдо палатаси раҳбари Хосе Луис Бонет Феррер билан учрашув ўтказди.

 Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболдаги йўналишлари муҳокама қилинди. Испания Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири экани қайд этилди.

Сўнгги олти йил давомида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 2025 йил якунларига кўра 106,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, ҳозирги савдо ҳажмлари икки мамлакат иқтисодиётларининг салоҳиятини тўлиқ акс эттирмаётгани таъкидланди.

Испания савдо палатаси президенти Хосе Луис Бонет Феррер Ўзбекистонда савдони либераллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган таркибий ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини, шунингдек, испан бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши босқичма-босқич ортиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистондаги барқарор меъёрий-ҳуқуқий муҳит, амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, эркин иқтисодий зоналар, саноат парклари ҳамда тармоқ кластерлари мавжудлиги мамлакатни инвесторлар учун жозибадор этаётгани қайд этилди.

Учрашув якунларига кўра, амалий ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, мақсадли B2B-учрашувлар ва бизнес-форумлар ўтказиш, жумладан, испан тадбиркорларининг Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда 2026 йилда Мадрид шаҳрида Ўзбекистон–Испания бизнес-форумини биргаликда ташкил этишга қаратилган интилиш тасдиқланди.

Шунингдек, Испания савдо палатаси (Cámara de Comercio de España) Испания ҳудудида фаолият юритувчи 85 та ҳудудий палатани ҳамда Европа, Америка, Осиё, Африка ва Австралиянинг 40 дан ортиқ мамлакатларида жойлашган 44 та хорижий ваколатхонани бирлаштирувчи миллий ташкилот экани қайд этилди.

Мазкур палата Испания бизнеси манфаатларини ифодалайди, халқаро савдо ва инвестицияларни қўллаб-қувватлайди, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият юритувчи компаниялар халқаролашувига кўмаклашади ҳамда хусусий сектор билан давлат ва халқаро тузилмалар ўртасида воситачи сифатида фаолият юритади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР