Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Битимни (Самарқанд, 2025 йил 26 август) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Битим қоидаларига мувофиқ томонлар жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ушлаб бериш масалаларида ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ҳужжатда ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар доираси, рад этиш асослари, марказий ваколатли органлар, дастлабки қамоққа олиш ҳамда ушлаб берилган шахсларга нисбатан махсус қоидалар аниқ белгилаб қўйилган.

Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайди.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг