Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 Ўзбекистон ва Hisarciklioglu Group энергия самарадорлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Hisarciklioglu Group энергия самарадорлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13 июнь куни “Hisarciklioglu Group” компанияси бошқарув кенгаши аъзоси – Эмин Хисарчиклиоглу билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш”, “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” ва “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари Бобур Эгамов ҳамда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори Зиёвиддин Бадриддинов ҳамда бир қатор масъуллар иштирок этди.

Учрашув аввалида турк томонига энергия самарадорлиги бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар, мазкур соҳага хусусий компанияларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги вазифа ва мақсадлари бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия” (CEBU) лойиҳаси доирасида ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари тўғрисида маълумот берди.

Ўз навбатида, Эмин Хисарчиклиоглу билан Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишига, хусусан, Туркиядаги тажрибали ESKO компанияларини жалб қилиш, энергия ва карбон аудити бўйича янги учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.

Мазкур лойиҳа юзасидан "Hisarciklioglu Group” компанияси вакиллари томонидан сўровлар ўтказилиши ва ҳамкорлик қилиш бўйича янги компаниялар аниқланган тақдирда Ўзбекистон томонига маълум қилиниши айтиб ўтилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг