Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Ўзбекистон ва Франциянинг Groupe Huit компанияси минтақаларда барқарор шаҳарсозликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Франциянинг Groupe Huit компанияси минтақаларда барқарор шаҳарсозликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Франциянинг Groupe Huit компанияси минтақаларда барқарор шаҳарсозликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 декабрь куни Жаҳон банки ва Франциянинг “Groupe Huit” компаниясининг шаҳарсозлик мутахассиси ва лойиҳалар директори Жосс Гиём ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банкининг шаҳарсозликни ривожлантириш бўйича катта мутахассиси Муҳаммад Нада, Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари вакиллари ҳамда бошқа масъул иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ҳудудларни барқарор инфратузилмавий ривожлантиришга хизмат қилувчи янги ёндашувдаги фазовий ва мастер режаларни ишлаб чиқиш, аҳоли пунктлари кенгайишини илмий асосда бошқариш, замонавий инфратузилма ечимларини татбиқ этиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда режалаштиришда миллий ёндашув ва маҳаллий хусусиятларни инобатга олиш ҳамда илғор ва муваффақиятли тажрибалардан кенг фойдаланиш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, учрашувда томонлар шаҳар ва туманлар инфратузилмасини режалаштиришда қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратилиши зарурлигини таъкидлади:

ҳудудий ривожланишнинг стратегик йўналишларини белгилаш;

барқарор муҳандислик-коммуникация тизимларини шакллантириш;

ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;

экологик хавфсизлик талаблари ва яшил ривожланиш механизмлари асосида замонавий шаҳарсозлик ечимларини жорий этиш;

замонавий халқаро стандартлар ва илғор шаҳарсозлик методологияларидан фойдаланиб Қамаши туманида янги аҳоли яшаш ҳудудини лойиҳалаштириш.

Шу билан бирга, муҳокамалар давомида Жосс Гиём томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун ҳудудий фазовий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилаётган ўрганишлар ва бошланғич натижалар, жумладан, ҳудудларнинг функционал жойлашувини аниқлаш, қурилиш амалга оширилмайдиган (но-буилд зонес) ҳудудларини белгилаш, шаҳарларнинг модернизация қилиниши ва мавжуд инфратузилма доирасида оқилона ўсишни рағбатлантириш, шаҳарларнинг модернизация қилиниши ва мавжуд инфратузилма доирасида зичлашган, оқилона ўсишни рағбатлантириш юзасидан таклиф ва истиқболли йўналишлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг