Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон ва Франция икки томонлама лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Франция икки томонлама лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Франция икки томонлама лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди.

Франция элчиси Самарқанд шаҳрида ўтказилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муваффақиятли ва юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб ўзбек томони кўрсатган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан савдо, инвестиция, транспорт ва таълим каби йўналишларда, шунингдек ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг