Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Broad Street Capital Group компанияси АҚШда қўшма саноат лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Broad Street Capital Group компанияси АҚШда қўшма саноат лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Broad Street Capital Group компанияси АҚШда қўшма саноат лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШда хизмат сафари билан бўлиб турган «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Broad Street Capital Group компанияси бошқарувчи директори Александр М. Гордин билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон саноат корхоналари ва Broad Street Capital Group ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

Жумладан, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт бозорларига чиқишни рағбатлантириш, шунингдек, илғор технологик ечимларни жорий этиш истиқболлари алоҳида қайд этилди.

Broad Street Capital Group — халқаро бозорларда кичик ва ўрта бизнес ҳамда давлат ташкилотларига инвестиция, молиялаштириш ва грантлар орқали кўмаклашувчи компания.

Александр М. Гордин ўз навбатида, Broad Street Capital Group компанияси Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва инвестицион муҳитни юқори баҳолашини таъкидлади ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР