Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон ва Бразилия парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Бразилия парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Бразилия парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сюзан Клеебанк билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Бразилия муносабатлари ва парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш, инвестиция муҳити ва кадрлар салоҳияти юқори баҳоланди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамоҳанглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлисда ташкил этилган Бразилия билан парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолияти ва Бразилия парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳини ташкил этиш учун ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, парламент аъзолари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш ҳамда Бразилия Миллий конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга  келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг