Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2025 Ўзбекистон ва Болгария ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари сиёсий ва консуллик мулоқотини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Болгария ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари сиёсий ва консуллик мулоқотини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Болгария ташқи ишлар вазири ўринбосари Мария Ангелиева билан учрашув ўтказди.

Томонлар сиёсий ва консуллик йўналишларидаги мулоқотни фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни тизимли асосда кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида меҳнаткашлар, хусусан Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар орасида виждонсиз иш берувчилардан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Болгария томони меҳнат миграцияси бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйишга тайёр эканини таъкидлади ҳамда яқин келажакда ушбу йўналишда икки томонлама битимлар имзоланиши мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилишини ўтказиш зарурлигини қайд этдилар.

Ташриф доирасида Болгария парламентининг Меҳнат қўмитаси раиси Д. Сачева, ички ишлар вазири ўринбосари Л. Ёсифов ҳамда Болгария Савдо-саноат палатаси раиси Т. Симеонов билан кенгайтирилган таркибдаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.

Музокараларда меҳнат миграцияси, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, қўшма ўқув марказларини ташкил этиш, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва қўшма лойиҳалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этишга тўлиқ тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг