Валюта курслари 08/10/2025
$1 – 12038.68
UZS – 0.13%
€1 – 14044.32
UZS – 0.13%
₽1 – 146.62
UZS – 1.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларус терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Беларус терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Беларус терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 7 октябрь куни Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ички ишлар вазирликлари ўртасидаги идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Учрашувда вазирликлар ўртасидаги идоралараро ҳамкорлик муносабатлари, хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни янада кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот иштирокчилари бугунги кунда икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасида тезкор-қидирув фаолияти йўналишида умумий мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган тадбир якунида идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ учрашувининг баённомаси имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида Беларусь делегациясининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент шаҳрида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР