Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларус истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Беларус истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Беларус истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19 октябрь куни Минск шаҳрида Белорус Республикаси Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Элмурат Хаитметов ва Белорус Республикаси вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Жанна Кучевская иштирок этиб, соҳадаги амалий ишлар, долзарб масалалар ва янги ислоҳотлар юзасидан маълумот алмашишди.

Шунингдек, рақамли платформаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўмита делегацияси Белорусда бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 59-йиғилиши ва Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 45-йиғилишида иштирок этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг