Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Арманистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 26-сессияси доирасида Ўзбекистон ва Арманистон Туризм қўмиталари раҳбарлари Умид Шадиев ва Люсин Геворгян икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва туристлар оқимини ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат давомида томонлар ўзаро тажриба алмашиш, туристик йўналишларни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунида икки мамлакатда туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва туристлар оқимини ошириш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.