Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ariana Medical Complex фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Ўзбекистон ва Ariana Medical Complex фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Ўзбекистон ва Ariana Medical Complex фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 10 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистоннинг "Ariana Medical Complex" компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида меҳмонлар “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, Ўзбекистоннинг фармацевтика салоҳияти ва бозори ҳақида маълумот олдилар.

Афғонистон томони Ўзбекистонни қўшни давлатлар орасида кўп соҳалар бўйича энг яқин ҳамкор сифатида баҳолаб, фармацевтика йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

Ariana Medical Complex - Қобул шаҳрида фаолият юритувчи тиббиёт мажмуаси бўлиб, 200 ўринли стационар ва турли ихтисосликлар бўйича амбулатор хизматларини кўрсатади, шунингдек диагностикадан даволашгача бўлган кенг қамровли клиник хизматларни тақдим этади.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР