Ўзбекистон ва Anadolu инвестиция ташаббусларини амалга оширишни тезлаштиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Anadolu инвестиция ташаббусларини амалга оширишни тезлаштиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 февраль куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида “Anadolu Group” вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари, шунингдек, компанияга қарашли “Coca-Cola CCI”нинг Ўзбекистондаги лойиҳа директори Эзел Агаоглу, “SamAuto” бош менежери Фатиҳ Вурал ва “Coca-Cola Uzbekistan” бош директори Фуркан Айдин иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва “Anadolu Group” ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати батафсил кўриб чиқилди, амалга оширилаётган лойиҳалар таҳлил қилинди ҳамда яқин истиқболдаги инвеститсия ташаббуслари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар мамлакатда қулай инвеститсия муҳитини янада мустаҳкамлаш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш йўналишларида ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Мулоқот якунида ҳамкорликни кенгайтириш, инвеститсия лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ўзаро алоқаларни тизимли равишда давом эттириш бўйича келишувга эришилди.