Ўзбекистон ва Албания етакчилари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг олий даражадаги ҳафталиги тадбирларида иштирок этиш доирасида Албания Президенти Байрам Бегай билан музокара ўтказди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама муносабатларни, шу жумладан сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорлик механизмларини яратиш орқали сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, аграр ва озиқ-овқат саноати, транспорт ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
#Шавкат Мирзиёев