Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика савдо айланмасини 500 миллион долларга етказишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлиги юқори экани, шу асосда икки томонлама фармацевтика савдосини 500 млн АҚШ долларига етказиш устувор мақсад сифатида белгиланди.

Мазкур мақсадга эришиш учун қўшма оператив ишчи гуруҳ ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек: Афғонистонда GDP (Good Distribution Practice) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш ва йирик дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлар илгари сурилди.

Томонлар техник ишчи гуруҳ тузиш, ахборот алмашувини кучайтириш ҳамда яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувларни имзолаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг