Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон U18 терма жамоаси яна бир бор Арманистонни ўртоқлик учрашувида мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U18) иккинчи ўртоқлик учрашувида Арманистон жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона ва ҳал қилувчи гол учрашувнинг саккизинчи дақиқасида Диёрбек Тожибоев томонидан киритилди.
Аввалроқ, жамоалар ўртасидаги илк беллашувда ҳам ўзбек футболчилари ғалабаси билан якунланиб, ўйин 2:1 ҳисобида тугаган эди.