Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Черногорияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси (U-16) халқаро турнирнинг иккинчи учрашувида Черногория ёшлар жамоаси устидан ишончли ғалаба қозонди. Ўйин ўзбекистонликлар фойдасига 1:6 ҳисобида якунланди.
31-дақиқада ҳисобни Сухроб Садиржанов очди, орaдaн беш дақиқа ўтиб у дубль қайд этди. 39-дақиқада Черногория бир гол уриб ҳисобни қисқартирди, аммо уч дақиқадан сўнг Рустам Алиев устунликни яна оширди.
Иккинчи бўлимда Абдулазиз Абдураимов (51-дақиқа), Хаитмуродов (82-дақиқа) ва Орифхонов (83-дақиқа) гол урдилар ва ғалабани таъминладилар.
Турнирнинг биринчи ўйинида ҳам ўзбекистонликлар зафар қучган, рақибни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эдилар.
Кейинги учрашувларни Ўзбекистон терма жамоаси Венгрияга қарши 23 ва 25 сентябрь кунлари ўтказади.