Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Ўзбекистон туризм соҳаси 2025 йил январь-ноябрь ойларида барқарор ўсишни кўрсатмоқда

Ўзбекистон туризм соҳаси 2025 йил январь-ноябрь ойларида барқарор ўсишни кўрсатмоқда

Ўзбекистон туризм соҳаси 2025 йил январь-ноябрь ойларида барқарор ўсишни кўрсатмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди.

11 ой давомида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114 фоиз) ва уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти кўрсатилди (ўсиш 144 фоиз).

Ички туризм бўйича “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида аҳолининг ҳудудларга 23,7 миллион марта ташрифи амалга оширилди (режага нисбатан 114,8 фоиз).

Ҳудудларда 954 та жойлаштириш воситалари фаолияти йўлга қўйилиб, умумий сони 6861 тага, ўринлар сони 183,9 мингтага етди.

Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 662 та янги туристик ташкилот ва турагентлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 4348 тани ташкил этмоқда.

Республика бўйлаб 4345 та гид-экскурсоводлар фаолият олиб бормоқда, жорий йилнинг январноябр ойлари мобайнида 375 нафар гид-экскурсоводлар тайёрланди.

Тадбиркорлик субъектларига берилган тавсиялар натижасида 784 та санитария-гигиена шохобчаси ҳолати яхшиланишига эришилди. Инвестиция соҳасида 421 та лойиҳа амалга оширилиб, 6313 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

2025 йилнинг 11 ойида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар мамлакат иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг халқаро имиджини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва хизматлар экспортини кўпайтиришга хизмат қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг