Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо бўйича Fujayrah Open – 2026 халқаро турнирида 14 та медаль қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БААнинг Фуджейра шаҳрида таэквондо WT бўйича Fujayrah Open – 2026 халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мавсумдаги илк халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси юксак натижаларни намойиш этиб, жами 14 та медальга сазовор бўлди: икки олтин, олти кумуш ва олти бронза.

Олтин медалларни 74 кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжаев ҳамда 87 кг гача бўлган вазн тоифасида Ёдгор Жўрабоев қўлга киритди.

Кумуш медаллар Омoнжон Отажонов (58 кг гача), Мироншоҳ Музаффаров (74 кг гача), Жасур Жайсунов (80 кг гача), Марат Мавлонов (87 кгдан юқори), София Хан (53 кг гача) ва Мадина Мирабзаловага (57 кг гача) насиб этди.

Бронза медаллар эса Камрон Мансуров (58 кг гача), Шамсиддин Қурбонов (63 кг гача), Диёр Тухлибоев (68 кг гача), Лайло Зайнитдинова (53 кг гача), Севинч Хайитова (62 кг гача) ва Ирода Миртожиевага (73 кгдан юқори) топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР