Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон сентябрь ойида 4 тонна олтин сотиб, ягона сотувчи мамлакат бўлди

Ўзбекистон сентябрь ойида 4 тонна олтин сотиб, ягона сотувчи мамлакат бўлди

Ўзбекистон сентябрь ойида 4 тонна олтин сотиб, ягона сотувчи мамлакат бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил сентябрь ойида дунё марказий банклари жами 39 тонна олтин сотиб олди, деб хабар берди World Gold Council.

Энг фаол харидорлар қаторида Бразилия (+15 тонна), Қозоғистон (+8 тонна), Гватемала (+6 тонна) ва Россия (+3 тонна) бўлди. Туркия, Хитой, Чехия ва Гана олтин захираларини 1–2 тоннага оширди.

Ёгона марказий банк сифатида олтин сотган мамлакат — Ўзбекистон бўлиб, у 4 тонна олтинни сотди. Сентябрь ойи якунларига кўра, жаҳон бўйича олтиннинг соф харид ҳажми 200 тоннани ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга камдир.

World Gold Council маълумотларига кўра, 2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида Ўзбекистон жами 20 тоннадан ортиқ олтин сотган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг