Валюта курслари 31/03/2026
$1 – 12210.71
UZS – 0.12%
€1 – 14036.21
UZS – -0.09%
₽1 – 150.36
UZS – 0.43%
Қидириш
Ўзбекистон Rothschild & Co. билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон Rothschild & Co. билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон Rothschild & Co. билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 30 март куни ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Ариел Малар де Ротшилд бошчилигидаги Rothschild & Co. делегацияси билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат активларини хусусийлаштириш ва IPO жараёнларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизни жаҳон молия тизимига интеграция қилиш мақсадида йирик корхоналарни халқаро капитал бозорларига олиб чиқиш механизмлари атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашув давомида маҳаллий тадбиркорлар учун корпоратив бошқарув ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Бу чора-тадбирлар миллий компанияларни халқаро стандартлар ҳамда инвесторлар талабларига мослаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги инвестициявий жозибадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар қўшма "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ҳамда нуфузли молия институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган мақсадли тадбирларни ўтказишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Rothschild & Co. - инвестиция банкинги соҳасида ихтисослашган дунёнинг етакчи молия гуруҳларидан биридир. Дунёнинг 40 та давлатида ўз ваколатхоналарига эга бўлган ушбу компания активларни сотиб олиш ва бирлаштириш (М&А), хусусийлаштириш ҳамда акциядорлик капиталини жалб қилиш бўйича бой тажрибага эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг