Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Маданий мерос агентлигининг ваколатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Маданий мерос агентлигининг ваколатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Маданий мерос агентлигининг ваколатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Маданий мерос агентлиги ваколатларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан, бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, уларни тизимлаштириш ва қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, Маданият вазирлиги ва Маданий мерос агентлигининг моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари аниқ тақсимланмоқда. Археология тадқиқотлари, тарихий-маданий экспертиза, давлат кадастрини юритиш, музейлар фаолияти, шунингдек маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш билан боғлиқ ваколатлар Агентликка бириктирилмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, қонунчиликдаги зиддият ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда соҳадаги ваколатли органлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг