Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ЕТТБ билан қишлоқ хўжалиги соҳасига “яшил иқтисодиёт” ёндашувини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ЕТТБ билан қишлоқ хўжалиги соҳасига “яшил иқтисодиёт” ёндашувини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ЕТТБ билан қишлоқ хўжалиги соҳасига “яшил иқтисодиёт” ёндашувини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Иқлим стратегияси ва етказиб бериш департаменти бошқарувчи директори Гианпиеро Насси билан видеоконференция шаклида очиқ мулоқот ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги амалдаги лойиҳалар самарадорлиги ҳамда аграр тармоқда “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ЕТТБ тақдим этган Узбекистан Агри-Фоод Инвестмент Платформ (УзАФИП) лойиҳаси айнан шу мақсадларга хизмат қилиши таъкидланди. Ушбу ташаббус орқали:

лойиҳа ишлаб чиқувчилар, техника таъминотчилари, тижорат банклари, инвесторлар ва халқаро молия институтлари ўртасида ҳамкорлик ва узлуксиз мулоқот кучайтирилади;

кичик ва йирик корхоналар учун техник ёрдам, барқарорлик стандартлари ҳамда инновацион молия воситаларига кириш имконияти яратилади;

карбон бозорлари ва қўшма молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилади;

агроозиқ-овқат секторининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги оширилади.

Жаноб Насси учрашувда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этиб, уларни соҳа тараққиётининг энг муҳим омили сифатида баҳолади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа нафақат аграр тармоқда барқарор ўсишни таъминлайди, балки Ўзбекистоннинг халқаро бозорлар талабига мослашувчанлигини кучайтириб, мамлакатни минтақада “яшил иқтисодиёт” етакчисига айлантириши мумкин. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда томонлар лойиҳани имкон қадар тез ва сифатли амалга ошириш бўйича келгусидаги режаларни белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг