Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон Президентининг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари 31 август куни рафиқаси билан бирга Тяньцзинь шаҳридаги “Мэйцзян” конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси 1 сентябрь куни ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда қатнашиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Шунингдек, Президентимиз Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Давлатимиз раҳбари Хитой Бош вазири Ли Цян, хорижий делегациялар раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳам самарали учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Президенти 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонларни Хитой расмийлари кузатиб қўйди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг