Ўзбекистон Президенти Хитой билан кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Президенти Хитой билан кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсянни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Марказ мамлакатимизнинг Хитой билан кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётгани қайд этилди.
Биргаликда инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва "яшил" саноатда қатор лойиҳалар амалга оширилди. Геология ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
1984 йилда ташкил этилган марказ дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакати билан маданий, илмий ва маърифий алоқалар ўрнатган. Учта халқаро ваколатхонаси мавжуд.
#Шавкат Мирзиёев