Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий даражадаги музокаралар якунлангач, “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Япония Бош вазири Санаэ Такаичи номидан қабул маросими ташкил этилди.
Тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.
Мамлакатимиз етакчиси ва Япония ҳукумати раҳбари бўлиб ўтган музокаралар натижаларидан, уларнинг якунида икки томонлама алоқалар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан мамнуният билдирдилар.
Ўзбекистон – Япония муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани таъкидланди.
#Шавкат Мирзиёев