Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди.

Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.

#Шавкат Мирзиёев  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг